Ўзбекистон | 13:24 / 24.12.2018
55301
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда доллар курси яна кўтарилди

Фото: iStock

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2018 йил 25 декабрдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 13,96 сўмга кўтарилган ва 1 доллар 8339,55 сўмни ташкил этган.

1 евро курси 65,83 сўмга қимматлаб, 1 евро 9479,57 сўмга тенг бўлиб турибди.

1 Россия рубли 3,79 сўмга тушди ва 120,91 сўмни ташкил қилди.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг февралидан буён пасайиб келган доллар курси август ойи бошида 7783 сўмгача тушганди. Курс сентябрь ойидан яна ўса бошлади, сентябрь ойи бошида курс кескин қимматлашиб, бир ҳафтада 176,83 сўмга ўсди ва 1 доллар 8039 сўмга етганди. 

Шундан сўнг расмий курс 18 ҳафта давомида мунтазам кўтарилди ва икки ҳафта муқаддам 8300 сўмлик нуқтадан ўтган, лекин декабрь ойи бошига келиб, илк марта пасайганди.

Мавзуга оид