Жамият | 13:10 / 24.12.2018
7219
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда бир ойлик чақалоғини 10 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

Иллюстратив фото

Шу йил 11 декабрь куни Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, фуқаро Ф.Қ. (аёл) бир ойлик ҳам бўлмаган қизалоғини “Ёғду” чойхонасида фуқаро Ж.Р. (аёл)га 10 млн сўмга сотаётган вақтида қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид