Ўзбекистоннинг Австриядаги элчиси ХАЭА бош директори билан учрашди

Фото: ТИВ ахборот хизмати
21 декабрда Ўзбекистоннинг Австриядаги элчиси, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотидаги доимий вакили Шерзод Асадов Халқаро атом энергияси агентлиги (ХАЭА) бош директори вазифасини бажарувчи Михаил Чудаковга Ўзбекистоннинг агентликдаги доимий вакили сифатида ишонч ёрлиғини топширди.
Ушбу маросимдан кейин ўтган мулоқотда Ўзбекистон ва ХАЭА ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.
Чудаков ХАЭА Ўзбекистонда юз бераётган ижобий ўзгаришлар ва жадал амалга оширилаётган ислоҳотлар ортидан катта қизиқиш билан кузаётганини таъкидлаб ўтган. Унинг айтишича, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистонда Марказий Осиёдаги илк атом электр станцияси қуриш ташаббуси таҳсинга сазовордир.
Чудаков Ўзбекистон делегациясининг ХАЭАнинг турли тадбирларида фаол иштирок этишини таъкидлаб ўтди ва Тошкентда октябрь-ноябрь ойларида ўзбекистонлик мутахассисларнинг малакасини оширишга қаратилган иккита семинарнинг самарали ташкиллаштирилгани учун миннатдорлик билдирди.
Томонлар, шунингдек, қўшма лойиҳаларни амалга оширишнинг амалий жиҳатларини кўриб чиқишди.
Айни вақтда ХАЭА Ўзбекистонда Фанлар академияси, турли вазирликлар билан 10 та миллий лойиҳани муваффақиятли амалга оширмоқда ва 2020-2021 йилларда Фанлар академияси Ядро физикаси институти, “Ўзатом” агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Миллий университети ва Самарқанд давлат университети билан биргаликда амалга оширилиши таклиф қилинган 4 та лойиҳа устида иш олиб бормоқда.
Михаил Чудаков учрашув сўнгида Ўзбекистон экологик ҳаракатини билдирувчи депутатларни ХАЭАнинг Венадаги бош қароргоҳига таклиф қилган.
Тавсия этамиз
Зеленскийдан мамнун, Россия зарбаларидан ҳафсаласи пир бўлган. Трампнинг охирги баёнотларидан асосий гаплар
Жаҳон | 16:21 / 28.04.2025
Туркиялик эркак операциядан кейин она тилини унутиб, бошқа тилда гапиришни бошлади
Жаҳон | 19:42 / 27.04.2025
Ҳаво исиб кетиши ва қурғоқчиликка тайёр туришимиз керак – Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 15:55 / 26.04.2025
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Канададаги парламент сайловларида либераллар ғалаба қозонди
Жаҳон | 10:13
-
Россияда меҳнат мигрантлари учун ўз мақомини қонунийлаштириш муддати узайтирилди
Жаҳон | 10:07
-
Тошкентда BMW мотоцикли иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Жамият | 09:53
-
Германияда руслар ҳақидаги бестселлерлар муаллифи Александра Фрёлих ўлдирилди
Жаҳон | 09:51
Мавзуга оид

21:05 / 27.03.2025
Ўзбекистон олдида турган 5 та асосий хавф-хатар. Уларни қандай енгиш мумкин?

15:52 / 21.03.2025
Трамп Мирзиёевни Наврўз байрами билан табриклади

11:34 / 19.03.2025
Олмаотада Ўрол Тансиқбоев асарларининг кўргазмаси очилди

12:47 / 17.03.2025