Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Солиқ назорати қандай шаклларда амалга оширилиши белгиланди
Фото: Давлат солиқ қўмитаси ахборот хизмати
Ўзбекистон Республикаси президенти “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2019 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолади.
Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси 67-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилди:
«Солиқ назорати қуйидаги шаклларда амалга оширилади:
солиқ тўловчиларни ҳисобга олиш;
солиқ солиш объектларини ва солиқ солиш билан боғлиқ объектларни ҳисобга олиш;
бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига тушумларни ҳисобга олиш;
камерал назорат;
хронометраж кўздан кечириш;
хўжалик юритувчи субъектлар ходимларининг ҳисоботдаги сонининг ва ҳақиқий сонининг мувофиқлиги юзасидан мониторинг;
солиқ текширувлари;
мавзули экспресс-ўрганиш;
фискал хотирали назорат-касса машиналарини қўллаш;
акциз тўланадиган айрим турдаги товарларни маркалаш, шунингдек айрим корхоналарда молия инспектори лавозимини жорий этиш;
давлат даромадига қаратилган мол-мулкни реализация қилишдан олинган пул маблағлари давлат даромадига ўз вақтида ва тўлиқ тушишини назорат қилиш;
бошқа мажбурий тўловларни ундириш вазифасини амалга оширувчи давлат органлари ва ташкилотлар устидан назорат қилиш;
солиқ мониторинги».
Мавзуга оид
13:30 / 09.03.2026
Путин чет эллик ҳарбийлар бўйича янги қонунни имзолади
11:54 / 16.02.2026
Озиқ-овқат хавфсизлиги назорати янгиланади: операторлар реестри юритилади
14:35 / 12.02.2026
Ишсизлик нафақаси: тўлаш шартлари ва миқдори
10:50 / 10.02.2026