Иқтисодиёт | 00:08 / 25.12.2018
7364
3 дақиқада ўқилади

Солиқ қўмитасининг Малака ошириш маркази солиқ қонунчилигидаги ўзгаришлар бепул ўқишлар ўтказмоқда

Фото: Давлат солиқ қўмитаси

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Малака ошириш маркази ва унинг ҳудудий филиаллари 2019 йилда солиқ қонунчилигига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчалар бўйича жорий йилнинг 30 декабрь кунига қадар бепул ташкил этиладиган қуйидаги мавзулардаги ўқув машғулотларига таклиф этади:

1. Қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва ҳисоб китобларни тақдим этиш ҳамда бюджет билан ўзаро муносабатлар.

2. Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби.

3. Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича 2019йил 1январдан киритилаётган ўзгаришлар. 

4. Юридик шахслардан олинадиган ер солиғи, мол-мулк солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаш тартиби.

5. Юридик шахслар томонидан ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби.

6. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби.

7. Якка тартибдаги тадбиркорлик, юридик шахс ташкил этмасдан оилавий тадбиркорлик ва ҳунармандчилик фаолияти билан шуғулланаётган тадбиркорларни солиққа тортиш тартиби.

8. Кўчмас мулк ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш ва жисмоний шахслар учун даромад солиғини ҳисоблаш тартиби.

Ўқув машғулотлари Малака ошириш марказининг профессор-ўқитувчилари ва малакали амалиётчи мутахассислар томонидан олиб борилади.

Ўқув машғулотлари якшанба кунидан ташқари ҳар куни соат 09:00 дан 18:00 га қадар ўтказилади.

Ўқув машғулотлари ўтказиладиган манзил:

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти учун Малака ошириш марказида – Тошкент шаҳри, Кичик халқа йўли, 3-уй. Телефон: 71-230-90-07, 71-230-16-50, (90) 739-97-66, (90) 989-55-02.

Малака ошириш марказининг ҳудудий филиаллари:

Андижон вилояти: Андижон шаҳри, Олтинкўл кўчаси, 1–уй; Тел.: 97-782-41-21, 74-223-88-76

Бухоро вилояти: Бухоро шаҳри, Пиридастгир кўчаси, 20-уй;Тел.: 91-922-64-61,91-423-45-00

Жиззах вилояти: Жиззах шаҳри, Ш.Рашидов кўчаси, 116-уй; Тел.: 97-327-16-56,97- 327-09-68.

Навоий вилояти: Навоий шаҳри, Навоий кўчаси, 27-Б уй;Тел.: 90-730-77-41, 98-278-99-55

Наманган вилояти: Наманган шаҳри, Марғилон кўчаси, 14-уй; Тел.: 97-2577012,97-2577802;

Қашқадарё вилояти: Қарши шаҳри, И.Каримов кўчаси, 805-уй; Тел.: 91-4569900, 93-4224588;

Қорақалпоғистон Республикаси: Нукус шаҳри, Т.Кайыпбергенов кўчаси, 23-уй; Тел.: 91-305-47-77, 99-357-77-67

Самарқанд вилояти: Самарқанд шаҳри, Гагарин кўчаси, 85-А уй; Тел.: 91-524-09-13, 93-723-57-88, 66-234-34-26

Сирдарё вилояти: Гулистон шаҳри, И.Каримов кўчаси 2-уй; Тел.: 97-275-35-25,

Сурхондарё вилояти: Термиз шаҳри, Малик Қаҳҳор кўчаси, 23-уй; Тел.: 91-576-72-54, 90-521-53-15, 76-221-71-57

Фарғона вилоят: Фарғона шаҳри, Фарғона кўчаси, 122-уй; Тел.: 97-417-50-55, 91-662-15-40, 73-241-11-49

Хоразм вилояти: Урганч шаҳри, И.Каримов шоҳ кўчаси, 124-уй; Тел.: 90-557-41-05, 93-922-64-61

Мавзуга оид