Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Манчестер Сити» яна мағлубиятга учради ва турнир жадвалида пастлади
Англия чемпионатининг 19-турида «Лестер Сити» «Манчестер Сити»ни қабул қилди. Лестердаги «Кинг Пауэр — Уолкерс» стадионида кечган учрашув майдон эгаларининг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
«Манчестер Сити» яримҳимоячиси Бернарду Силва 14-дақиқада ҳисобни очишганди. Аммо бу гол «шаҳарликлар»нинг учрашувдаги ягона голи бўлиб қолди. Биринчи бўлимда «Лестер» Марк Олбрайтоннинг голи эвазига ҳисобни тенглаштирди. Иккинчи бўлимда Рикарду Перрейра жамоасига ғалаба келтирган голни урди. Ўйин охирида меҳмонлар яримҳимоячиси Фабиан Делфга қизил карточка кўрсатилди.
Шу тариқа, «Манчестер Сити» АПЛда қаторасига иккинчи ўйинда мағлуб бўлди. Бу Хосеп Гвардиола жамоасининг АПЛда кейинги 4 ўйиндаги учинчи мағлубияти бўлди.
«Лестер» очколари сонини 28тага етказди ва АПЛ турнир жадвалида 7-ўринга кўтарилди. «Манчестер Сити» 44 очкоси билан турнир жадвалида 3-ўринга тушиб қолди. Бу турда ўз ўйинида «Борнмут»ни 5:0 ҳисобида мағлуб этган «Тоттенҳэм» очколари сонини 45тага етказиб, иккинчи ўринга чиқиб олди.
Англия чемпионати
19-тур
Лестер – Манчестер Сити 2:1 (1:1, 1:0)
Голлар: 0:1 – 14 Бернарду Силва, 1:1 – 19 Олбрайтон, 2:1 – 81 Рикарду Перейра.
Лестер – Шмейхель, Морган, Чилуэлл, Рикарду Перейра, Магуайр, Ндиди, Менди, Олбрайтон, Чоудури (Грэй, 63), Мэддисон (Симпсон, 78), Варди (Окадзаки, 88).
Манчестер Сити – Эдерсон, Лапорт, Стоунз, Данило, Делф, Бернарду Силва (Марез, 83), Гюндоган, Стерлинг, де Брюйне (Сильва, 70), Сане, Агуэро.
Огоҳлантиришлар: Магуайр (58), Стоунз (77), Варди (87), Агуэро (90).
Четлатиш: Делф (89)
Мавзуга оид
19:19 / 23.08.2025
Ўзбекистон МОҚ ва футбол ассоциацияси раҳбарияти “Манчестер Сити“ клубининг инфратузилмаси билан танишишди
10:32 / 17.08.2025
«Сити» ва «Барса» йирик ғалабалар билан бошлашди. Кун ўйинлари
12:21 / 01.07.2025
Клублар мундиалида сенсациялар куни. «Сити» ва «Интер» турнирдан чиқариб юборилди
11:59 / 27.06.2025