Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон фуқаролигини беришнинг соддалаштирилган тартиби жорий қилинади
Ўзбекистон фуқаролигини беришнинг соддалаштирилган тартиби жорий қилинади. Бу ҳақда 2019 йилда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш дастурида айтилган.
Дастурга кўра, “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги (янги таҳрирда) қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Қонун лойиҳаси:
фуқаролик масалаларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг нормаларини юқори юридик кучга эга бўлган қонун ҳужжатларига ўтказиш;
тўғридан-тўғри амал қилувчи нормаларни белгилаш;
Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини беришнинг соддалаштирилган тартибини жорий қилишни назарда тутади.
Қонуннинг қабул қилиниши фуқароликка кириш ва чиқиш билан боғлиқ жараённи соддалаштириш асосида фуқаролар учун қулай шароитлар яратиш имконини беради.
Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича масъул ижрочилар - Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Бош прокуратура.
Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш муддати - 2019 йил май, Қонунчилик палатасига киритишнинг тахминий муддати - 2019 йил июнь.
Мавзуга оид
19:32 / 15.05.2026
“Тошкент халқаро молия маркази тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди
15:26 / 18.02.2026
Давлат байроғини намойиш этишда ягона талаблар жорий этилади
16:19 / 16.02.2026
Истеъмолчилар шартномаларида ноқулай шартлар чекланади
12:27 / 16.02.2026