Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Халқ саломатлиги Миллий Кенгаши ташкил этилади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Халқ саломатлиги Миллий Кенгаши фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.
Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгашининг Ўзбекистон республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Халқ саломатлиги Миллий Кенгашини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилиши мумкин.
Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Халқ саломатлиги Миллий Кенгашининг асосий вазифалари этиб белгиланади:
Ўзбекистонда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ва аҳолини жисмоний тарбия ва оммавий спортга жалб этишда ҳудудий ҳокимликлар ва идоралараро, айниқса жамоат ташкилотларининг ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш;
аҳолининг ёши, жисмоний қобилияти ва ҳаракат фаоллигини такомиллаштириш, меҳнатга бўлrан лаёқатини ошириш, зарарли одатлар ҳамда турли касалликларнинг олдини олиш ва соғлом тyрмуш тарзи кўникмаларини шакллантириш мақсадида уларнинг умумий жисмоний тайёргарлигини белгиловчи спорт меъёрларини ўз ичига олган “Алпомиш” ва “Барчиной” махсус тестларини республиканинг барча ҳудудларида самарали жорий этиш ишларига кўмаклашиш ва жамоатчилик назоратини ўрнатиш;
вазирликлар, идоралар, ташкилотлар ҳамда мулкчилик шаклидан қатъи назар барча юридик шахсларнинг иш вақти давомида 3-5 дақиқалик ишлаб чиқариш гимнастикаси билан мунтазам шуғулланишларини ҳамда барча оммавий ахборот воситаларида ҳар куни уч марта (тонгги, кундузги ва кечки) 3-5 дақиқадан иборат оммавий бадантарбия машғyлотлари намойиши ва ёритилишини таҳлил қилиб бориш;
Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги Қонуни талаблари ҳаётга тўлақонли жорий этилишини ҳамда Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш дастурида назарда тутилган чора-тадбирларнинг тўлиқ ва сифатли бажарилиши бўйича мониторинг олиб бориш ва жамоатчилик назоратини ўрнатиш.
Белгиланишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Халқ саломатлиги Миллий Кенгаши жамоатчилик асосида фаолият юритади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Халқ саломатлиги Миллий Кенгаши таркиби
А.Н. Арипов - Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири - Кенгаш раиси
А.А. Абдуҳакимов - Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Кенгаш раиси ўринбосари
Т.К. Норбоева - Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси - Кенгаш раиси ўринбосари
Кенгаш аъзолари
Д.Ҳ. Набиев - Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири
А.Қ. Шодмонов - Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири
И.У. Мажидов - Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири
Ш.Х. Шерматов - Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири
А.В. Шин - Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири
Ж.А. Қўчқоров - Ўзбекистон Республикаси Молия вазири
Б.С. Сайфуллаев - Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири
Қ.Қ. Қуронбоев - Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси
Қ.М. Рафиков - Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси
Ш.И. Жалилов - Ўзбекистон «Нуроний» жамғармаси раиси
Ш.С. Жавлонов - Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари
К.Ф. Баязитов - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия, спорт ва туризм масалалари ахборот-таҳлил департаменти Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш шўъбаси мудири - Кенгаш масъул котиби
Лавозими бўйича - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари
Жамоатчилик кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган шахслар ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.
Мавзуга оид
22:06 / 10.06.2026
Мутахассислар 8 соатлик уйқу ҳақидаги афсонани рад қилди: аслида қанча ухлаш керак?
20:10 / 02.06.2026
Олимлар ҳаводаги пластик зарралари яширин хавф эканини аниқлади
22:32 / 01.06.2026
Ҳар куни қаҳва ичишнинг саломатлик учун 4 та фойдаси
17:17 / 31.05.2026