AP: Трамп Вашингтонни ўзгартирди ва Оқ уй ҳурматини пасайтирди
Президентлик муддатининг дастлабки икки йили давомида Дональд Трамп Вашингтондаги «қоидалар ва нормаларни қайта ёзиб», асрлар давомида сақланиб қолган анъаналар ҳамда одатлардан воз кечди, деб ёзмоқда Associated Press агентлиги.
«У президентлик институтига зарар етказди. У ўзини эстафета таёқчасини ворисга топширувчи президентларнинг узун рўйхати бир қисми сифатида кўрмаяпти. Бунинг ўрнига ўз шахсиятига қўшимча равишда президентликдан фойдаланмоқда», - дейди Райс Университетидан бўлган тарихчи Дуглас Бринкли.
АҚШда Трамп сайловолди кампаниясидан сўнг, ўзининг одатдаги хатти-ҳаракатларидан воз кечиши ва лавозимида «кўпроқ президент» бўлишига ишонишганди. Энди эса бу ҳақда ҳеч ким гапирмай қўйгани ойдинлашди, дея таъкидланади материалда.
Трампнинг ўзи олдиндан айтиш қийин бўлган хатти-ҳаракати - бу америкаликлар эътиборини тортувчи нарса ва ўз муваффақиятини таъминлайдиган жиҳат, деб ҳисоблайди, дея ёзмоқда AP.
Агентликнинг қайд этишича, Трамп бир неча бор ёлғон гапирган ва бу ёлғоннинг умумий таъсири Оқ уй обрўсига ўта салбий таъсир кўрсатмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп АҚШ энди жаҳон полициячиси бўла олмаслигини маълум қилганди.
Мавзуга оид
13:30
Трамп ютса урушни бир суткада тўхтатишни ваъда қилганди. У ютди — хўш?
23:26 / 09.11.2024
“Ғарбнинг геосиёсий очкўзлиги келишмовчиликлар бош сабаби” – Путиннинг “Валдай”даги чиқиши
20:42 / 09.11.2024
Оқ уй Трампнинг сайловлардаги ғалабасидан кейин Украинага ҳарбий ёрдам юборишни тезлаштирди
16:25 / 09.11.2024