Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Покистоннинг собиқ президентига мамлакатни тарк этиш тақиқланди
Фото: РИА Новости / Виталий Белоусов
Покистон ҳукумати пул ювишда гумонланаётган мамлакат собиқ президенти Асиф Али Зардорийни мамлакатни тарк этиши тақиқланган шахслар рўйхатига киритди. Бу ҳақда Покистон ахборот вазири Фавад Чоудхури маълум қилди.
Чоудхурининг айтишича, Зардорий ўнлаб сохта банк ҳисобрақамларига эга бўлганликда гумон қилинмоқда. Вазирнинг қайд этишича, мазкур иш бўйича жами 172 киши тергов қилинмоқда.
«Тергов давомида 172 кишининг барчасига мамлакатни тарк этиш тақиқланди», – деди Чоудхури.
Зардорий 2008-2013 йилларда Покистон президенти бўлган. У икки марта мамлакат бош вазири бўлган Беназир Бхутто билан оила қурган бўлиб, Бхутто 2007 йилда худкуш ҳужумидан ҳалок бўлган.
Мавзуга оид
22:54 / 05.03.2026
Покистон-«Толибон» можароси: улар нимани бўлиша олишмаяпти?
14:13 / 02.03.2026
Покистонда АҚШ ва Исроилга қарши намойишлар: 23 киши ҳалок бўлди
21:02 / 01.03.2026
Афғонистон Покистон билан тўқнашувлар давомида 400 нафардан ортиқ ҳарбийларини йўқотди
12:45 / 01.03.2026