Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бош вазир ва ҳукумат аъзолари парламент томонидан тасдиқланади
Президент парламентга мурожаатида Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини Олий Мажлис томонидан тасдиқлаш амалиёти жорий этилиши ҳақида гапириб ўтди.
«Ислоҳот – бу янгиланиш, ўзгариш дегани. Ислоҳотлар ижобий натижа бериши учун, аввало раҳбарларимиз ва одамларимиз ўзгариши керак. Инсон ўзгарса, жамият ўзгаради», деди президент.
Бу мақсадга эришиш учун барча даражадаги раҳбарлар ва халқ депутатлари фаолиятини танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик асосида ташкил этиш зарурлигини таъкидлади. Бўлажак вазирлар парламент олдида масъулиятни ҳис этиши, лавозимга муносиблигини исботлаши кераклиги қайд этилди.
«Ҳозирда парламент бош вазирни тасдиқлайди. Лекин, вазирларни лавозимга қўйишда қатнашмайди. Шунинг учун ҳукумат аъзолари парламент олдида масъулиятни етарли даражада ҳис этаётгани йўқ. Шу боис, Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини Олий Мажлис томонидан тасдиқлаш амалиётини киритишни таклиф этаман.
Бўлажак вазир парламент аъзолари олдида соҳани ривожлантириш бўйича ўз дастурини ҳимоя қилсин ва унга эришиш йўлларини асослаб берсин. Бир сўз билан айтганда, лавозимга муносиб эканини исботласин. Шундан сўнг мен имзо чекаман», деди президент.
Шунингдек, вилоят ҳокимини олдин кенгаш аъзолари тасдиқлайди, кейин президент тасдиқлайди.
«Айни пайтда маҳаллий кенгашлар вилоят ва туман идоралари раҳбарларини ҳам тасдиқлаш ҳам худди шундай бўлади. Туман раҳбарлари ҳам, шаҳар раҳбарлари ҳам, вилоят раҳбарлари ҳам кенгаш депутатлари томонидан тасдиқланиши керак», дея қўшимча қилган президент.
Мавзуга оид
12:54 / 14.03.2026
Ўзбекистон ва Туркия ўртасида янги битим тасдиқланди
16:04 / 27.02.2026
Қурилишда ҳажмни яширишга чек қўйиш бўйича янги механизмлар ишлаб чиқилди
18:01 / 06.09.2025
Вазирликларга «юқоридан» кўрсатма кутмасдан қарор қабул қилишга рухсат берилади
07:02 / 04.08.2025