Жаҳон | 10:01 / 28.12.2018
4192
1 дақиқада ўқилади

Дамашқда БАА элчихонаси қайта очилди

Фото: REUTERS/Omar Sanadiki

БААнинг Суриядаги элчихонаси 6 йиллик танаффусдан кейин Дамашқда ўз ишини бошлади. Элчихона Суриядаги ихтилоф сабабли 2012 йилда ёпилган эди. 

Жорий ҳафта давомида элчихона биносида таъмирлаш ишлари олиб борилган.

БАА 2012 йилда элчихонасини ёпиб, ўз элчисини ортга чақиртириб олганди. БАА араб давлатлари орасида Суриядаги элчихонаси ишини тиклайдиган илк давлат бўлди. Аввалроқ Сурия ташқи ишлар вазири ўринбосари Файсал Микдад Дамашқ БАА элчихонаси иши тикланишини олқишлашини айтган. 

Сурияда 2011 йилда бошланган ихтилоф вақтида 30 дан кўпроқ давлат ушбу мамлакатдаги элчихоналарини ёпган ёки Байрутга кўчирган. 

Мавзуга оид