Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп ноқонуний муҳожирлар масаласида Обаманинг фикрига қўшилди
АҚШ президенти Дональд Трамп Қўшма Штатлар собиқ президенти Барак Обаманинг твиттердаги постини қўллаб-қувватлади, унда собиқ етакчи ноқонуний муҳожирлар масаласига тўхталган.
Обаманинг твитида айтилишича, АҚШ ноқонуний миграция муаммосини «бутунлай ва абадий» ҳал қилиши керак.
«Мен бутунлай қўшиламан!» - деган сўзлар билан Трамп Обаманинг постини қўллаб-қувватлаган.
АҚШ Демократик ва Республикачилар партияси ноқонуний миграция масаласини қандай ҳал қилиш бўйича ўзаро келишмовчиликда бўлиб турибди. Республикачиларнинг аксарияти Мексика билан чегарада девор қурилишини талаб қилишмоқда, демократлар эса бу қарорга қарши чиқмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп АҚШ энди жаҳон полициячиси бўла олмаслиги ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
09:25 / 18.06.2026
Обама ва Трампнинг Эрон билан келишувлари нимаси билан фарқ қилади?
08:33 / 07.05.2026
Обама нима учун АҚШ ўзга сайёраликларни яшира олмаслигини тушунтирди
21:30 / 06.02.2026
Трамп Обама юзи тасвирланган маймун видеосини эълон қилди
09:37 / 03.02.2026