Жаҳон | 22:12 / 30.12.2018
4885
1 дақиқада ўқилади

Бангладешда сайловлардаги тўқнашувларда 17 киши ҳалок бўлди

Фото: Star/SK Enamul Haq

Бангладешнинг турли жойларида парламент сайловлари ўтаётган вақтда юз берган тўқнашувлар оқибатида 17 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The Daily Star маҳаллий нашри маълум қилди.  

Ҳалок бўлганлар орасида «Халқ лигаси» ҳукмрон партиясининг 7 аъзоси ва “Бирлашган умумий фронт”дан 5 мухолиф бор.

Турли сиёсий оқимлар тарафдорлари ўртасидаги тўқнашувлар Читтагонг, Ражшахи, Динажпур, Рангамати, Богра ва бошқа бир қатор шаҳарларда юз берган. Полиция сайлов участкаларига ҳужум қилганларни тўхтатиш учун қурол қўллашига тўғри келган. 

ОАВ маълумотларига кўра, мухолифатдан бўлган 40 дан кўпроқ номзод кўплаб қоидабузарликлар ва маълумотларнинг сохталаштирилиши сабабли сайловларда иштирок этишдан воз кечган.

Бангладешда федерал парламент ва ҳудудий қонун чиқарувчи органларга депутатлар сайланди. Парламентдаги 300 ўрин учун 1848 номзод кураш олиб борган.  

Сайловларнинг якуний натижалари 31 декабрда эълон қилиниши кутилмоқда.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид