Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Салоҳ АПЛнинг энг самарадор футболчисига айланиб олди
«Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ Англия чемпионатининг 20-турида «Арсенал»га қарши кечган ва 5:1 ҳисобидаги ғалаба билан якунланган ўйинда бир гол урди ва бир голга узатма берди.
Эндиликда Салоҳ Англия Премьер-лигасининг жорий мавсумида «гол+пас» тизимида 20 очко тўплаган биринчи футболчига айланди. Мисрлик ҳужумчи АПЛ ўйинларида 13 гол урган ва 7 голга узатма берган. Унинг энг яқин таъқибчиси «Челси» ҳужумчиси Эден Азар бўлиб, у 19 очко тўплаган (10+9).
Бундан ташқари, Салоҳ Англия чемпионати тўпурарлари рўйхатида Пьер-Эмерик Обамеянг ва Ҳарри Кейн каби 13тадан гол билан пешқадамлик қилмоқда.
Айни вақтда 26 ёшда бўлган Салоҳ АПЛнинг ўтган мавсумида 36 ўйинда 32 гол уриб, энг яхши тўпурар бўлганди.
Мавзуга оид
22:18 / 01.04.2026
Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити»да учинчи марта ойнинг энг яхши футболчиси бўлди
16:20 / 25.03.2026
Салоҳ «Ливерпул»дан кетади
16:00 / 19.02.2026
Англияда пойга бошланди. «Арсенал»га нима бўляпти?
23:09 / 06.02.2026