Жаҳон | 11:00 / 31.12.2018
3337
1 дақиқада ўқилади

Бангладешдаги парламент сайловларида ҳукмрон коалиция ғолиб деб эълон қилинди 

Фото: Anadolu Agency

Бангладеш сайлов комиссияси ҳукмрон партия “Авами лиг” бошчилигидаги “Катта альянс” коалициясини 30 декабрда мамлакатда ўтган парламент сайловлари ғолиби деб эълон қилди.

Сайлов комиссиясининг якуний маълумотларига кўра, коалиция парламентдаги 300 ўриндан 288 ўрин, етакчи мухолиф коалиция “Миллий ягона фронт” эса 7 ўрин олган.   

Шу тариқа, мамлакат бош вазири Шайҳ Ҳасана қаторасига учинчи марта 5 йиллик муддатга сайланди.

Сайловда 100 млндан кўпроқ сайловчи иштирок этган. Сайлов вақтида хавфсизликни ҳуқуқ-тартибот идораларининг 600 мингга яқин ходими таъминлаганига қарамай, баъзи жойларда зўравонлик ҳолатлари қайд қилинган. Улар оқибатида 20 га яқин одам ҳалок бўлган, 200 дан кўпроқ одам жароҳат олган. 

Мухолифат овоз бериш натижаларини кўплаб қоидабузарликлар ва натижаларнинг сохталаштирилишига йўл қўйилгани сабабли тан олмаяпти ҳамда сайловнинг “нейтрал ҳукумат” шароитида қайтадан ўтказилишини талаб қиляпти.  

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид