Жаҳон | 09:03 / 01.01.2019
6626
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Трамп АҚШ қўшинларини Суриядан олиб чиқиш муддатини узайтирди

Фото: Flickr

АҚШ президенти Дональд Трамп америкалик ҳарбийларга Сурияни тарк этиш учун тўрт ой вақт берди. Бу ҳақда The New York Times газетаси Оқ уйдаги манбаларга асосан ёзмоқда.

Нашр маълумотларига кўра, Ироққа ташрифи чоғида Трамп ИШИД террорчилик гуруҳи билан курашишга қаратилган Inherent Resolve («Бузилмас қатъийлик») амалиёти қўмондони билан учрашган. Газетадан айтишларича, бу суҳбат давомида Трамп уни америкалик қўшинларда Сурияни тарк этиш учун тўрт ой вақт борлигига ишонтирган.

Дастлаб, АҚШ қўшинларини Суриядан олиб чиқиб кетиш 60 кундан 100 кунгача давом этади, деб тахмин қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Оқ уй Трамп Сурия бўйича қарорини бекор қилмаслиги ҳақида маълумот берганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид