20:12 / 01.01.2019
8782

Одил Аҳмедов 6-марта Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлди – рекорд ошди

Ўзбекистон терма жамоаси ва Хитойнинг «Шанхай СИПГ» клуби яримҳимоячиси Одил Аҳмедов 2018 йилда мамлакатимизнинг энг яхши футболчиси деб топилди ва ўз рекордини оширди.

Шу пайтгача 31 ёшли футболчи 2009, 2011, 2014 – 2016 йилларда жами 5 марта бундай эътирофга сазовор бўлганди. Бундан ташқари, йилнинг энг яхши футболчисини аниқлаш мақсадида ўтказилган сўровномада 3 марта 2-ўринни ва 1 марта 3-ўринни ҳам қўлга киритган.

Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ футболчилари Миржалол Қосимов ва Максим Шацких ўз фаолиятида 4 мартадан йилнинг энг яхши футболчиси бўлишган. Сервер Жепаров ва Павел Бугало 2 марта шундай эътирофга сазовор бўлишган.

Шунингдек, Андрей Акопянц, Валерий Кечинов, Олег Шацких, Санжар Турсунов  ва Марат Бикмаев 1 мартадан йилнинг энг яхши футболчиси деб топилишган.  

Эслатиб ўтамиз, Одил Аҳмедов 2018 йилда «Шанхай СИПГ» клуби билан Хитой чемпиони бўлган эди.

Top