Путиннинг янги йил мурожаати «қўрс» деб баҳоланди
Британиянинг Daily Star газетаси Россия президенти Владимир Путиннинг россияликларга янги йил мурожаатига «қўрс», деб таъриф берди.
Мақола муаллифи Россия етакчисининг Россияда «ҳеч қачон ёрдамчи бўлмаган ва бўлмайди» деган баёнотини «мамлакатга ташқаридан ёрдам керак эмас», деб баҳолади. «Қўрс чақириқ Россиянинг 2018 йилда Ғарб билан муносабатларида кескинлик ортиши, айниқса, Солсберида Сергей ва Юлия Скрипални ўлдиришга уриниш муносабати билан юз берди», - дея таъкидланади материалда.
Газета «қарама-қарши позиция» сифатида АҚШ президенти Дональд Трампнинг янги йил мурожаатини келтирди. У ўз фуқароларига «ажойиб йил» ҳақида қисқача ваъда берди ва америкаликларни «ўзи Оқ уйда ишлаётган пайтда, улар байрамни нишонлаётганида» айбламаслигини айтиб, ҳазил қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Путиннинг Лукашенко билан музокаралар вақтидаги хатти-ҳаракати муҳокамаларга сабаб бўлганди.
Мавзуга оид
13:30
Трамп ютса урушни бир суткада тўхтатишни ваъда қилганди. У ютди — хўш?
23:26 / 09.11.2024
“Ғарбнинг геосиёсий очкўзлиги келишмовчиликлар бош сабаби” – Путиннинг “Валдай”даги чиқиши
16:34 / 08.11.2024
Россия Марказий Осиёнинг барқарор ривожланишини истайди — Путин
14:31 / 08.11.2024