Light | 20:05 / 02.01.2019
96909
2 дақиқада ўқилади

Қориндаги ёғдан халос бўлишнинг тезкор усули ҳақида маълум қилинди

Даниялик олимлар қориндаги ёғдан максимал даражада тез халос бўлиш усулини аниқлашди. Копенгаген Университети мутахассисларининг фикрича, бунинг учун ҳафтасига уч марта велотренажёр айлантириш керак бўлади. MedicalXpress'да шу ҳақида маълум қилинди. 

Олимларнинг сўзларига кўра, бунинг учун ҳолдан тойгунча машқ қилиш шарт эмас, велотренажёрда 45 дақиқа давомида машқ қилишнинг ўзи кифоя. 

Мутахассислар жисмоний машқлардан максимал фойда олиш учун дуккакли маҳсулотлар, қўзиқоринлар, мева ва сабзавотлар, шунингдек "юрак парҳези" таркибига кирувчи бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилишни тавсия қилишмоқда. 

Бироқ ёғларнинг парчаланиш жараёнини сезиларли даражада секинлаштириши мумкин бўлган омиллар ҳам бор. Гап озишда катта роль ўйновчи Интерлейкин-6 сигнал молекуласи ҳақида бормоқда. 

Аниқланишича, ревматоид артритга қарши дори воситаларини қабул қилувчи одамларда ушбу молекула фаолияти блокланган бўлади. 

Бутун дунё олимлари одамларнинг фаст-фудга бўлган қизиқиши ва ўтирувчан ҳаёт тарзидан хавотирдалар, зеро бу ортиқча вазнли кишилар сонининг ошишига олиб келади. Ортиқча вазн юрак-қон томир касалликлари, шунингдек диабетни келтириб чиқариши мумкин. 

Мавзуга оид