Деновда қиймати 316 млн 882 минг сўмлик ноқонуний товар ушлаб қолинди
Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Денов туманида йирик миқдордаги ноқонуний товар аниқланди.
Тожикистон Республикаси Турсунзода туманида яшовчи тадбиркор Р.Н. Денов туманида яшайдиган С.Ж. номига “Мерседес-бенц” русумли юк автомашинасида ҳар бири 25 килограммдан бўлган 80 қоп қурилишда сувоқчилик ишлари учун ишлатиладиган шпатлёвка товарининг юк кузатув ҳужжатларини расмийлаштириб, жўнатади. Тадбир доирасида мазкур юк мамлакат ҳудудига кириб келгач, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан кузатувга олинди.
Ҳайдовчи ва унинг шериклари юк ортилган “Мерседес-бенц”ни Денов туманидаги “Денов” ташқи иқтисодий фаолият божхона постига олиб келмасдан бир неча жойга тўхтатиб, товарларни туширишга ҳаракат қилди. Шундан сўнг қўшни давлатдан келган юк автомашинаси “Денов” ташқи иқтисодий фаолият божхона постига олиб келиниб, холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилди.
Автомашинада юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилган қурилишда ишлатиладиган шпатлёвка товаридан ташқари 47 турдаги 316 миллион 882 минг сўмлик турли товарлар борлиги маълум бўлди. Шундай қилиб, юк ҳужжатларида кўрсатилмаган ва Хитойда ишлаб чиқарилган 203 дона маиший техника буюмлари, 11 дона “LG” телевизори, йирик миқдордаги ҳар хил турдаги атир-упа воситалари, 15 минг дона ялтироқ темир қошиқ, бир дона фойдаланилган юк автомобиль вали якуний қарор қабул қилингунча вақтинчалик сақловга олинди.
Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
08:27 / 25.06.2024
Деновда савдо мажмуаси ҳудудида йирик ёнғин содир бўлди
09:02 / 17.06.2024
Деновда бешта савдо дўконида ёнғин содир бўлди
08:30 / 09.04.2024
Telegram орқали сохта ҳавола жўнатиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди
19:30 / 31.01.2023