Технология | 11:26 / 03.01.2019
8091
1 дақиқада ўқилади

Германияда 300 мингдан ортиқ автомобиль эгаси Volkswagen билан судлашмоқда

Фото: REUTERS/Ina Fassbender

Германияда 300 мингдан ортиқ автомобиль эгаси Volkswagen (VW) компаниясидан товон пули талаб қилмоқда, деб хабар беради Reuters.

27 декабрь ҳолатига кўра, рўйхатда 294 минг киши бўлган. 31 декабрга келиб бу кўрсаткич 300 мингдан ошди. Истеъмолчилар уюшмаси рақам бу қадар катта бўлишини кутмаган эди.

Аввалроқ, Германия Истеъмолчилар федерал уюшмаси «дизельгейт» туфайли товон пули талаб қилиб VW’ни судга бергани маълум қилинганди. Можаро 2015 йилда содир бўлган, ўшанда тартибга солувчилар Volkswagen атмосферага зарарли моддалар чиқарилиши тўғрисидаги маълумотни хато кўрсатиб келганини аниқлашди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал 2019 йилда бозорга чиқиши энг кўп кутилаётган автомобиллар маълум қилинганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид