Жаҳон | 16:34 / 04.01.2019
3402
1 дақиқада ўқилади

Nissan собиқ раҳбари суд олдида жавоб беради

Фото: REUTERS/Philippe Wojazer/File Photo

Renault-Nissan-Mitsubishi автомобиль альянси собиқ раҳбари Карлос Гон яқин вақт ичида Токио суди олдида жавоб беради. Бу ҳақда Reuters хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, бу 8 январь куни содир бўлади. Суд мажлиси вақтида унга айбловлар қўйилади.

Таъкидланишича, Карлос Гон суд эшитувида иштирок этиш ниятида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Япония прокуратураси Nissan собиқ раҳбари Карлос Гонни такроран ҳибсга олганди. Гон оғирлаштирадиган ҳолатларда ишончни бузгани учун ҳибсга олинган.

Nissan компанияси Карлос Гонни директорлар кенгашининг раиси, шунингдек, директор-вакил лавозимидан олиб ташлади. Бу қарор Гон молиявий найрангларда гумонланиб ҳибсга олиниши фонида қабул қилинди. Терговга кўра, топ-менежер декларацияларда солиқ тўлашдан бўйин товлаш мақсадида ўз иш ҳақи миқдорини атайлаб камайтириб кўрсатган. 

Кейинчалик, 10 декабрь куни, у ўша айблов бўйича такроран ҳибс қилинди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид