00:38 / 04.01.2019
65051

Ўрмон ҳақида қизиқарли маълумотлар

Ўрмонларни Ер сайёрасининг ўпкаси деб аташади ва уларсиз ҳаёт йўқлигини айтишади. Аслида ҳам шундаймикан?

Фото: Pixabay

Эгаллаган майдони ҳақида

Ўрмон массивлари 38 миллион квадрат километрга яқин майдон — қуруқликнинг тахминан учдан бир қисмини эгаллайди. У ерда сайёрадаги ўсимлик ва ҳайвонларнинг деярли ярми ўсади ва яшайди.

Уларнинг катта қисми Финляндияга “теккан” — бу мамлакат ҳудудининг 70 фоизи ўрмонлар билан қопланган.

Энг кам ўрмон Буюк Британияда — бор-йўғи 6 фоиз.

Сибирнинг учдан икки қисми ўрмон билан қопланган.

Фото: Pixabay

Ҳарорат режими, карбонат ангидрид ва бошқалар ҳақида

Нинабаргли ўрмонларда унинг ташқарисидагига қараганда иссиқроқ. Буни дарахтнинг шох-барглари таъминлайди. Улар нафақат намликни, балки иссиқликни ҳам сақлайди.

Ўрмонлар озуқавий қийматга эга маҳсулотлар билан тўлган. Уларга нафақат мева ва ёнғоқлар, балки оқсил ва минераллар манбаи — ҳашаротлар ҳам киради. Озуқа ўрмон жонзотларига қувват бериб, уларни тўйдиради, шунингдек миллионлаб одамлар саломатлигини қўллаб-қувватлайди.

Кўплаб нинабаргли дарахтлар ниналаридан доривор препаратлар тайёрланади. Айтганча, нинабарглар С витаминига бой.

Дори препаратларининг тахминан тўртдан бир қисми, жумладан саратонга қарши қўлланиладиганлари ҳам тропик ўрмонлардаги ўсимликлардан тайёрланади. Бундай “хомашё”нинг йиллик қиймати тахминан 108 АҚШ долларига тенг.

Дарахтлар сайёрадаги углерод циклини назорат қилиб, бир йилда тахминан 2,1 гигатонна углеродни ютади. Бир вақтнинг ўзида улар иқлим ўзгаришларига ҳам қарши туради.

Ўрмонларда ўсувчи ҳар бир дарахт 95 фоиз намликни эҳтиёж бўлган жойга юборувчи, келиб чиқиши табиий акведук. Улар тупроқдаги намликни сақлаб, емирилиш жараёнларининг олдини олади. Бир вақтнинг ўзида буғланган сувни атмосферага чиқаради, бу эса совиш эффектини таъминлайди.

Фото: Pixabay

Ўсиш тезлиги ва баландлик ҳақида

Барча дарахтлар турли тезликда доимий равишда ўсади. Бу намлик, тупроқнинг таркибий қисми ва бошқа кўплаб омилларга боғлиқ. Эман — энг тез ўсувчи дарахт. Уларнинг шох бутоғи бир йилда 1 метрга узаяди.

Дунёдаги энг баланд дарахтни кўриш истагида бўлганлар Калифорнияга боришлари керак. У ердаги ўрмонлардан бирида 112 метрли секвойя ўсади.

Айрим дарахтларнинг номлари бор. Масалан, ёши тахминан 2000 йил бўлган “қария”. У Литвада ўсади ва муқаддас саналади.

Яна озгина маълумот

Ҳар йили Ердаги ўрмонлар юз миллионга яқин дарахтни йўқотади.

Бир йилда битта дарахт деярли 100 кубометр кислород беради.

Махагони — дунёдаги энг қиммат ёғоч тури.

Ҳа, ўрмонларсиз Ерда ҳаёт мавжуд бўлмайди.

Top