Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кувайтда дунёдаги энг узун автомобиль кўприги қуриш режалаштирилмоқда
Кувайтда узунлиги 48,5 километр бўлган дунёдаги энг узун автомобиль кўприги қурилиши 2019 йилда ниҳоясига етади, деб хабар берди Arabian Business нашри.
Нашрга кўра, Шайх Жобир номидаги кўприк қурилиши апрель ойида якунланади. Мазкур кўприк қурилиши бўйича бундан олти йил олдин Кореянинг Hyundai корпорацияси билан қиймати 2,6 миллиард долларлик шартнома имзоланганди.
Кўприк узунлиги 36,1 ва 12,4 километр бўлган икки қисмдан иборат. У Қувайт агломерациясини Кувайт бухтасининг қарама-қарши соҳили билан боғлайди.
Айни пайтда дунёда энг узун кўприк Хитойнинг Циндао шаҳрида бўлиб, унинг узунлиги қарийб 42 километрга тенг.
Мавзуга оид
08:55 / 06.06.2026
Эрон Кувайт ва Баҳрайн томон еттита баллистик ракета учирди
08:51 / 04.06.2026
Кувайтда Эрон ҳужуми оқибатида 1 киши вафот этди, ўнлаб инсонлар жароҳатланган
12:06 / 03.06.2026
АҚШ ва Эрон ўртасида зарбалар алмашинуви давом этмоқда
09:38 / 07.04.2026