Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Аҳолига кўрсатилаётган онкологик тиббий хизмат сифати оширилади
Ўзбекистонда аҳолига кўрсатилаётган онкологик тиббий хизмат сифати оширилади ва профилактик тадбирлар қамрови кенгайтирилади. Бу ҳақда 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳасида айтилган.
Қайд этилишича, тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади. Лойиҳада:
онкологик касалликларни эрта аниқлаш бўйича махсус скрининг дастурини қабул қилиш ва унинг молиялаштириш манбаларини аниқ белгилаш;
аёлларда бачадон бўйи ва кўкрак бези саратонини эрта аниқлаш учун махсус скрининг дастурини тасдиқлаш;
бачадон бўйи ва кўкрак бези саратони “канцер регистри”ни шакллантириш;
тиббиёт муассасаларини саратонга қарши дори воситалари ва тиббий буюмлар билан узлуксиз таъминлаш;
хайрия маблағларини жалб қилиш учун махсус ҳисоб рақамига эга жамоат онкология ҳаракатини шакллантириш бўйича амалий чора-тадбирлар назарда тутилади.
Бажариш муддати - 2019 йил 1 май, ижро учун масъуллар - Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси, ТИВ, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Хотин-қизлар қўмитаси.
Мавзуга оид
18:36 / 11.06.2026
Президент онкологик ва гематологик ёрдам тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар билан танишди
19:22 / 31.01.2026
Ўзбекистонда АҚШ олимлари билан саратонни эрта аниқлаш бўйича янги лойиҳа ишлаб чиқилди
17:16 / 24.01.2026
Ўзбекистонда педофилия учун умрбод озодликдан маҳрум этишгача бўлган жазо белгиланиши кутилмоқда
21:26 / 20.01.2026