Ўзбекистон | 14:25 / 05.01.2019
22075
1 дақиқада ўқилади

Боғчалар томонидан қўшимча пулли хизматлар кўрсатиш жорий этилади

Фото: Халқ сўзи

Ўзбекистонда давлат мактабгача таълим муассасалари томонидан қўшимча пулли хизматлар кўрсатиш жорий этилади. Бу ҳақда 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳасида айтилган.

Таъкидланишича, тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади. Лойиҳада:

давлат мактабгача таълим муассасалари томонидан дам олиш кунлари ва иш куни якунлангандан кейин болани парваришлаш, унга қараб туриш ва ўқитиш;

белгиланган дастурдан ташқари спорт-соғломлаштириш (каратэ, таэквондо, сузиш, шахмат, шашка, гимнастика, массаж ва бошқалар) тўгараклари, бадиий-эстетик, фан тўгараклари  ташкил этиб, қўшимча хизматлар кўрсатиш назарда тутилади.

Бажариш муддати - 2019 йил 1 март, ижро учун масъуллар - Мактабгача таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид