10:30 / 05.01.2019
4628

«Милан» бразилиялик ёш ҳужумкор яримҳимоячини сотиб олди

Фото: Getty Images

Бразилиянинг «Фламенго» клуби ҳужумкор яримҳимоячиси Лукас Пакета «Милан» аъзосига айланди.

«Россонери» расмий сайтида маълум қилинишича, 21 ёшли хавбек миланликлар билан 2023 йил ёзигача муддатга шартнома имзолаган.

Рио-де-Жанейро клуби ушбу трансферни октябрь ойидаёқ тасдиқлаган эди. Трансфер қиймати 35 млн еврони ташкил этгани айтилмоқда.

Пакетани таништирув маросими сешанба кунига белгиланган. У душанбадан янги жамоаси машғулотларига қўшилади.

Пакета «Фламенго»нинг асосий жамоасида 2016 йилдан буён тўп суриб келади. У 2018 йилда Бразилия терма жамоасида дебют қилган эди.

Top