Ўзбекистон | 16:50 / 05.01.2019
9002
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда «Рақамли криминалистика» лабораторияси пайдо бўлади

Фото: Depositphotos

Мамлакатнинг ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича ишларнинг самарадорлиги оширилади. Бу ҳақда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳасида айтилган.

Таъкидланишича, тегишли Чора-тадбирлар режаси тайёрланади. Режада:

“рақамли криминалистика” ихтисослаштирилган лабораториясини яратиш;

миллий кибермаконда ахборот хавфсизлиги ҳодисаларига тезкор чора кўриш бўйича “UZCERT” хизматини такомиллаштириш;

ахборот хавфсизлиги талабларига мувофиқ давлат органларида қўлланилувчи дастурий таъминотни сертификациялаш механизмини татбиқ этиш;

кибержиноятлардан сақланиш ва уларнинг олдини олиш назарда тутилади

Бажариш муддати - 2019 йил 1 август, ижро учун масъуллар - Ўзалоқаназорат инспекцияси, ДХХ, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Бош прокуратура, Матбуот ва ахборот агентлиги, Дин ишлари бўйича қўмита, Республика маънавият ва маърифат маркази.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид