Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2019 йилги Суперлига янги форматда ўтказилади
2019 йилги Ўзбекистон чемпионатида 12та клуб ғолиблик учун кураш олиб боради ва у янги форматда ўтказилади, деб хабар беради ПФЛ.
2018 йилги мавсумда Суперлига беллашувлари “олтин очко” қоидасига кўра ўтказилган ва клублар жами 32та ўйинда майдонга тушганди.
Профессионал футбол лигаси 2019 йилда 12та клуб учун ишлаб чиқилган янги форматни синаб кўришга қарор қилди. Унга кўра, жамоалар уй-сафар тизимида жами 22та тур ўйинларини ўтказади. Қолган 11та тур эса 22-турдан кейинги турнир жадвалига қараб тузиб чиқилади.
Бунда 1-ўринни қўлга киритган клуб учинчи даврада 2-ўрин соҳибини ўз уйида қабул қилади ҳамда 3-ўрин майдонига сафар этади. 4-ўрин эгасини ўз уйида қабул қилади ва 5-ўринни эгаллаган клуб майдонига сафар этади. Шу тариқа исталган жамоа 22-тур якунига кўра ўзидан кейинги ўринда турган клубни ўз майдонида қабул қилади ва кейингисининг майдонига сафар этади.
Бу форматда жамоалар мавсум охирига қадар иккига ажратилмайди. Клублар ишлаган очколари сақланиб қолади. Учинчи давра тақвими 22-тур якунига етганидан сўнг мухлисларга ҳавола этилади. Турлар кетма-кетлиги йил аввалида ташланган қуръа қандай кўриниш олган бўлса, 33-турга қадар шу кетма-кетликда қолади.
ПФЛ ҳамда ЎФА чемпионатнинг аввалги формати ўзини оқламагани учун эмас, икки йўлни солиштириш учун ҳам шундай қарорга келди. Агар 2020 йилда ҳам жамоалар сони 12та бўлиб қолаверса, у ҳолда сўнгги икки йилдаги форматдан қай бири яхшироқлиги борасида катта сўровнома ўтказилади. У вақтда иккита форматни солиштириб олиш имконияти бўлади.
Мавзуга оид
21:07 / 13.05.2026
Суперлиганинг энг қиммат футболчилари рейтинги тузилди
08:38 / 05.05.2026
Суперлигада жаҳон чемпионати якунига қадар танаффус эълон қилинди
22:14 / 29.04.2026
Суперлига. «Пахтакор» очко йўқотди, «Нефтчи» яна пешқадам бўлиб олди
17:43 / 25.04.2026