Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудиялик аёлларга никоҳлари бузилгани ҳақида смс-хабарлар жўнатилади
Саудия Арабистони ҳукумати судларга аёлларга уларнинг никоҳлари бузилгани ҳақида хабар жўнатиш мажбуриятини қўйди.
Янги қоида эркакларнинг рафиқаларига хабар бермасдан яширинча никоҳни бузишлари ҳолатларига барҳам бериши керак. Энди қироллик аёллари ўзларининг оилавий ҳолатларидан доимий равишда хабардор бўладилар ва алимент олиш ҳуқуқидан фойдаланишлари мумкин бўлади. Аввал кўплаб аёллар никоҳлари уларга маълум қилинмасдан бузилганидан судларга шикоят қилганлар.
Янги чора валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон ўтказаётган ислоҳотларнинг бир қисми ҳисобланади. Ўтган йил саудиялик аёлларга машина ҳайдашга, футбол учрашувларига ташриф буюришга рухсат берилганди. Бироқ ҳали ҳам улар васий эркак: турмуш ўртоқ, ота, ака-ука ёки ўғил рухсатисиз қила олмайдиган кўплаб нарсалар мавжуд. Мисол учун, паспорт олиш, турмушга чиқиш, хорижга бориш, банкда ҳисобрақам очиш, операция қилдириш.
Мавзуга оид
10:18 / 29.06.2026
Саудияда вертолёт қулади: 14 киши ҳалок бўлди
19:38 / 22.06.2026
Ямал гол урди ва сажда қилди, Португалияда «Даллас сериали бошланди»
07:09 / 02.06.2026
1,7 миллион зиёратчи ва ақлли бошқарув. Ҳаж-2026 якунлари
08:37 / 29.05.2026