Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
CNN: Трамп мамлакатдаги «шатдаун инқирози»ни кучайтирмоқда
Фото: Jacquelyn Martin/AP Photo
АҚШ президенти Дональд Трамп Мексика билан чегарада девор қуриш бўйича келишмовчилик туфайли ҳукумат ишининг қисман тўхтатилиши - «шатдаун инқирози»ни янада кескинлаштирмоқда, дея таъкидлайди CNN телеканали.
Аввалроқ, Трамп Мексика билан чегарада деворни «жуда тез» қуриш учун фавқулодда ҳолат эълон қилиши мумкинлигини маълум қилганди. Унинг сўзларига кўра, бунинг учун конгресс розилигини олиш шарт эмас.
Бироқ, бу «Трамп гамбити» - душманларга нотўғри позиция етказиш ва ўз заифлигини яшириш умидида янада кўпроқ қарама-қаршилик келтириб чиқариш ёрдамида инқироздан қочишга уринадиган президент учун одатий қадамдир, дея қайд этади CNN.
АҚШ президентининг бундай қадами, шунингдек, «ҳуқуқий ва қонуний бўрон»га ҳам олиб келиб, Мексика девори қурилиши бўйича қаттиқ дебатлар ҳамда миграция сиёсатини «ижро этувчи ҳокимият учун конституциявий дуэлга» айлантириб юборади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп АҚШда фавқулодда вазият тартиби киритилиши мумкинлигини айтганди.
Мавзуга оид
10:30 / 04.02.2026
Трамп шатдаунни тўхтатиш учун қонун лойиҳалари пакетини имзолади
09:37 / 03.02.2026
Трамп муҳим минераллар захираси яратилишини эълон қилди
11:31 / 13.11.2025
АҚШ тарихидаги энг узоқ давом этган шатдаун якунланди
09:32 / 11.11.2025