Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Осиё кубогида илк истеъфо. Таиландликлар турнир якунланишини кутиб ўтиришмади
Осиё Кубогида A гуруҳида иштирок этаётган Таиланд терма жамоаси биринчи турда Ҳиндистон терма жамоасидан учралган йирик ҳисобдаги мағлубиятдан (1:4) кейин бош мураббий Милован Раевацни истеъфога чиқарди. Бу ҳақда ОФК расмий сайтида хабар қилинган.
Эндиликда сербиялик мутахассис ўрнида унинг ассистенти Сирисак Ёдятҳаи турнир якунигача вақтинча бош мураббий вазифасини бажаради.
Милован Раевац 2017 йилнинг апрелида Киатсисак Сенамуанг ўрнига Таиланд терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланган ва терма жамоа унинг бошқарувида 2007 йилдан бери илк марта Осиё Кубогига йўлланма олганди.
Айни вақтда 65 ёшда бўлган Раевац ўз фаолиятида турли йилларда Гана (2008-2010), Қатар (2011) ва Жазоир (2016) терма жамоаларида фаолият кўрсатган. У ЖАР майдонларида бўлиб ўтган 2010 йилги жаҳон чемпионатида Гана терма жамоаси билан чорак финалга чиққан ва Уругвайга пенальтилар сериясида имкониятни бой берган.
Мавзуга оид
19:02 / 24.05.2026
Таиландга 60 кунлик визасиз кириш тартиби бекор қилинди
09:41 / 23.05.2026
Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга кўпроқ бормоқда?
17:19 / 20.05.2026
Таиланд сайёҳлар учун визасиз режим қоидаларини кучайтирмоқда
10:21 / 30.04.2026