Жаҳон | 00:34 / 08.01.2019
7427
1 дақиқада ўқилади

Австрия ва Германияда кучли қор ёғиши сабабли 7 киши ҳалок бўлди

Фото: AP Photo / Zoom Tirol / Georg Koechler

Охирги бир неча кун давомида Австриянинг Форарльберг ва Зальцбург федерал ерларида кучли қор ёғиши туфайли 6 киши, Германиянинг Бавария федерал ерида эса бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Standard нашри хабар берди. 

Маълум қилинишича, Германия ва Швейцариянинг уч фуқароси Форарльберг вилоятида қор остида қолиб, ҳалок бўлган. Яна 3 киши Зальцбургда ҳаётдан кўз юмган. Бир тоғ чанғичиси Баварияда ҳалок бўлган.

Метеорология ва геодинамика марказий институти маълумотларига кўра, Австрияда қор қатлами бир кунда 30-50 сантиметрга, баъзи ҳудудларда эса 80 сантиметргача етган. Ёмон об-ҳаво туфайли бир неча минг уй ва корхона электр токисиз қолган. 

Австриянинг баъзи ҳудудлари, жумладан Тирол ва Форарльбергда қор кўчкиси хавфлилигининг 4-даражаси сақланиб қолмоқда. Таъкидланишича, ёмон об-ҳаво сабабли Хохкар тоғ-чанғи курорти ҳам ўз ишини тўхтатиб қўйган. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид