Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 19:20 / 08.01.2019
30769
1 дақиқада ўқилади
«Барселона» янги трансферини эълон қилди
«Тулуза» ҳимоячиси Жан-Клер Тодибо фаолиятини «Барселона»да давом эттиради. Бу ҳақда клуб расмий сайтида маълум қилинган
19 ёшли француз футболчиси «Тулуза» билан шартномаси муддати якунланган, 2019 йилнинг 1 июлида эркин агент сифатида каталонияликлар сафига қўшилади.
Тодибо «Барселона» билан 4 йиллик шартнома имзолайди.
Жорий мавсумда футболчи Франция чемпионатида 10 учрашувда майдонга тушди ва 1 гол муаллифи бўлди.
Ушбу ҳимоячига «Реал», «Ювентус» ва «Манчестер Сити» каби клублар ҳам даъвогарлик қилганди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш