09:03 / 08.01.2019
15939

ОАВ Токионинг Москвага қандай таклиф билан чиқишини маълум қилди

Фото: РИА Новости / Андрей Шапран

Япония Россияга жанубий Курил ороллари бўйича товон пули талаб қилиш ҳуқуқидан ўзаро воз кечишни таклиф қилади. Бу ҳақда Япониянинг Yomiuri газетаси вазиятдан хабардор манбаларга асосан ёзмоқда.

Тахминларга кўра, ўзаро эътирозлардан воз кечиш Иккинчи жаҳон уруши якунлари бўйича тинч битим билан бир вақтда икки мамлакат томонидан имзоланиши лозим. Япон томонининг фикрича, даъволар тинчлик ўрнатиш бўйича мураккаб музокараларни янада оғирлаштириши мумкин.

Ҳозирги вақтда Токио жанубий Курил оролларини Россия «оккупациясида» бўлган ўзининг «шимолий ҳудудлари» деб атайди, шу сабабдан у Россиядан товон тўлаш ҳуқуқи ҳақида маълум қилмоқда. Шу тариқа, ҳужжатга кўра, Япония бу даъволардан воз кечмоқчи.

Манбалар маълумотига кўра, Токио ерга бўлган ҳуқуқини йўқотган, ороллар собиқ аҳолисига товон пулини давлат ғазнасидан мустақил равишда тўлаб бериши ҳамда уларни Россиядан талаб қилмаслиги мумкин.

Шу билан бирга, япон томонининг фикрича, Москва Курил ороллари бўйича жавоб даъволар учун ҳеч қандай асосга эга эмас. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Абэ Россия билан Куриль бўйича музокараларга "нуқта қўйишга" ваъда берганди.

Top