Жаҳон | 20:21 / 08.01.2019
18898
1 дақиқада ўқилади

Туркия Босфор кўрфазини ёпиб қўйди

Фото: Xinhua, Globallookpress

8 январда Туркия маҳаллий вақт билан соат 9.50 атрофида ёмон об-ҳаво шароити сабабли Босфор кўрфазини кемалар ўтиши учун ёпиб қўйди. Бу ҳақда Bloomberg ахборот агентлиги хабар берди. 

Туркия кемаларнинг кўрфаз орқали ҳаракатланиши қачон тикланиши бўйича ҳозирча бирор прогноз бера олмаслигини айтган.

Босфор ва Дарданелла кўрфазлари Қора денгиздан нефть ва ғалла экспорти учун муҳим транзит нуқталари ҳисобланади. Бу кўрфазлар орқали ҳар йили 120 млн тоннадан кўпроқ нефть ва нефть маҳсулотлари олиб ўтилади. Кўрфазлар ёпилиши Россия, Қозоғистон ва Озарбойжондан нефть етказилишида тўхташларга олиб келади.

Мавзуга оид