Жаҳон | 15:16 / 09.01.2019
6449
1 дақиқада ўқилади

Хитой АҚШ билан савдо музокараларини якунлади

Фото: REUTERS

Хитой АҚШ билан савдо музокараларини якунлади, дея хабар бермоқда Reuters.

Қайд этилишича, бу ҳақда Хитой Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Лу Кан хабар қилган.

Таъкидланишича, музокаралар натижалари яқин орада эълон қилинади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой ва АҚШ Пекиндаги савдо музокараларини узайтиргани хабар берилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид