Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зиёрат туризми бўйича I халқаро форум ўтказилади
21-23 февраль кунлари Ўзбекистонда Зиёрат туризми бўйича биринчи халқаро форум бўлиб ўтади. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси тадбирни Ташқи ишлар вазирлиги, Дин ишлари бўйича давлат қўмитаси, Бухоро ва Самарқанд вилоятлари ҳокимликлари ҳамда Ўзбекистоннинг хорижий мамлакатлардаги дипломатик ваколатхоналари билан ҳамкорликда ўтказади, дейилади uzbekistan.travel сайтида.
Халқаро форумни ўтказишдан мақсад – зиёрат туризмини ривожлантиришда халқаро ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш ва бу йўналишда тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш, Ўзбекистоннинг дунёдаги энг йирик зиёрат туризми марказларидан бири сифатида тан олиниши ва "Ҳалол" жаҳон стандартларининг жорий қилиниши.
Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ўтказилаётган форумда маҳаллий ва хорижий олимлар, экспертлар ва зиёрат туризми соҳаси мутахассислари иштирок этишади.
Тадбирнинг биринчи кунида ОАВ вакиллари учун - матбуот анжумани, форум меҳмонлари ва иштирокчилари учун эса Бухоронинг зиёрат марказлари, Пешку туманидаги Ибн Сино музейи ҳамда буюк олимнинг ватани машҳур Афшона қишлоғи бўйлаб экскурсиялар ўтказиш режалаштирилган.
Форумнинг иккинчи куни Бухоро вилоятининг ёшлар марказида Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси муфтий Усмонхон Алимов ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Улуғбек Қосимхўжаев иштирокида тадбирнинг тантанали очилиш маросими ўтказилади.
Шу ернинг ўзида хорижий экспертлар иштирокида мамлакатнинг зиёрат туризми салоҳиятини ошириш масалалари бўйича уч ялпи сессия ва ислом маданияти ҳамда цивилизацияси ривожида Ўзбекистоннинг маданий-тарихий марказлари роли тўғрисидаги декларацияни имзолаш маросими бўлиб ўтади.
Тадбир якунларига кўра хорижий ҳамкорлар билан инвестицион шартномалар имзоланиши кутилмоқда.
Форумнинг охирги куни меҳмонлар учун Самарқанднинг диққатга сазовор масканлари бўйлаб танишув тури ўтказилади.
Мавзуга оид
10:36 / 28.11.2025
Шавкат Мирзиёев бюрократияни қисқартириш ва сунъий интеллектга бағишланган халқаро форумлар очилишида иштирок этади
12:40 / 17.12.2022
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги халқаро форум учун 2,2 млрд сўм сарфлади
20:52 / 24.10.2022
Ўзбекистонда Халқаро зиёрат туризми ҳафталиги ўтказилади
18:21 / 19.09.2022