Жаҳон | 19:35 / 10.01.2019
10204
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Сурияда янги жанговар ҳаракатларга тайёрлигини билдирди

АҚШ президенти Дональд Трамп Суриядаги янги жанговар ҳаракатларга тайёр, аммо Вашингтон иш бунгача етиб бормаслигига умид қилади. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Майк Помпео маълум қилди.

"Трамп Сурияда яна жанговар ҳаракатларни амалга оширишга тайёр, аммо умид қиламизки, унинг бундай қилишига тўғри келмайди", деди у.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал АҚШ Суриядан ҳарбийларини олиб чиқишни бошлагани хабар қилинганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид