Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Россия ва Хитой қуролларнинг «тўртинчи ўлчовига» эришди
Америкалик истеъфодаги генерал-майор Говард Томпсон фикрича, Россия ва Хитой мудофаа соҳасида «тўртинчи ўлчов»га эришди, бундан гипертовушли қуролларнинг фойдаланишга топширилиши дарак бермоқда. У бу ҳақда The Hill газетасидаги мақоласида маълум қилди.
Томпсоннинг Митчелл Аэрокосмик тадқиқотлар институти ҳисоботига таянган ҳолда қайд этишича, агар АҚШ гипертовушли қуролга эга бўлганида, унда нишонларни катта тезликда, шунингдек, узоқ нуқталарда аниқ мўлжалга олиши мумкин эди.
Шунингдек, истеъфодаги ҳарбийнинг огоҳлантиришича, Россия ва Хитой ўз ҳарбий таъсирини гипертовушли қурол ёрдамида сезиларли даражада кенгайтирган. Томпсон фикрича, америкалик сиёсатчилар энг янги қуролларнинг афзалликларини тушунишмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бутун дунёда тинч аҳоли тобора қуролланиб бораётгани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
00:26
Қозоғистон-Россия чегарасида автомобиллардан иборат кўп километрли тирбандлик юзага келди
21:17 / 07.06.2026
Хитой дунёдаги энг йирик астрономия марказини қуришни режалаштирмоқда
08:40 / 06.06.2026
Кремлда Путин ва Шрёдер ўртасида учрашув бўлиб ўтди
08:04 / 06.06.2026