Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Польшада Huawei’нинг яна бир ходими ҳибсга олинди
Хитой фуқароси, Huawei компанияси топ-менежери Польшада Хитой фойдасига разведка маълумотлари тўплаш гумони билан ҳибсга олинди. Бу ҳақда Польша разведка хизматига иқтибос келтирган ҳолда ОАВ маълум қилди.
Хитойлик билан бирга аввал Польша ички хавфсизлик хизматида ишлаган польшалик қўлга олинган. Улар камида 3 ҳафта ҳибсда ушлаб туриладилар.
Шуниси маълумки, хитойлик Huawei’да юқори лавозимни эгаллайди. У ҳақда бошқа маълумотлар келтирилмаган.
Польша телевидениеси маълумотларига кўра, мамлакат махсус хизмати ходимлари Huawei’нинг маҳаллий офисларида, қўлга олинган польшалик ишлаган Orange Polska телекоммуникация компаниясида ҳамда Польша телекоммуникация регулятори биносида тинтув ўтказишган.
Huawei’да ҳақиқатан ҳам компания ходими ҳисобланувчи хитойлик ушланганидан хабардор эканликлари айтилган. Orange Polska тергов доирасида Польша ҳукумати билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини маълум қилган.
Декабрда Канадада АҚШ сўрови билан Huawei’нинг молиявий директори Мэн Ваньчжоу ҳибсга олинганди. Аёл АҚШда Эронга қарши санкциялар тартибини бузишда айбланмоқда. Кейинроқ у 7,5 млн доллар гаров пули эвазига озод қилинган.
Мавзуга оид
08:30 / 22.05.2026
АҚШ Польшага яна 5 минг ҳарбий жўнатади — Трамп
13:00 / 14.05.2026
Huawei Digital Power “Ўзбекистон Энергетика ҳафталиги – 2026 (UEW)”да яшил инновацияларни илгари сурмоқда
09:03 / 11.05.2026
Орбан ҳимоя қилган собиқ вазир АҚШга қочиб кетди
10:10 / 21.04.2026