Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина Россия билан 40та келишувни бекор қилишга тайёрланмоқда
Украинанинг вақтинча босиб олинган ҳудудлар бўйича вазири ўринбосари Юрий Гримчак маълум қилишича, Украина ҳукумати Россия билан тузилган 40та келишувни бекор қилиш ниятида. Бу ҳақда у «Прямой» телеканали эфирида айтиб ўтди.
Гримчакнинг эслатишича, Украина ташқи ишлар вазири Павел Климкин Россия ва Украина ўртасидаги дўстлик тўғрисида битим бекор қилинганидан сўнг, бу келишувлардан воз кечишни ваъда қилган.
«Ҳозирда Россия билан ўз вақтида имзоланган 40га яқин келишувларни бекор қилиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилмоқда», - деди Гримчак.
Унинг қўшимча қилишича, турли даражаларда имзолангани сабабли узайтирилмайдиган ҳужжатларнинг аниқ сонини ҳисоблаб чиқиш қийин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ украиналик генерал Азов денгизини «космосдан қайд қилиш» ёрдамида кесиб ўтишни таклиф қилганди.
Мавзуга оид
18:53 / 10.06.2026
Қозоғистон Россия газининг Ўзбекистонга транзитини оширишга тайёрлигини маълум қилди
16:47 / 10.06.2026
Украина «Фламинго» ракеталари билан Чебоксарга зарба берди
10:00 / 10.06.2026
Германия Украина учун яна 300 миллион евро ажратади
10:25 / 09.06.2026