АҚШ Сурияга десант кема жўнатгани маълум қилинди
АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари қўшинларни мамлакатдан олиб чиқишда ҳимоя воситаси сифатида Сурияга денгиз пиёда аскарлари, вертолётлар ва бошқа авиатехника бўлган десант кема жўнатди. Бу ҳақда The Wall Street Journal Пентагондаги манбаларга таянган ҳолда хабар бермоқда.
Таъкидланишича, гап Kearsarge кемаси ҳақида кетмоқда, унинг бортида юзлаб денгиз пиёда аскарлари бор. Улар Сурияни тарк этаётган америкалик ҳарбийларга қўллаб-қувватлов тақдим этиши керак.
Манбалар сўзига кўра, АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жон Болтоннинг АҚШ Туркия америкаликлар томонидан қўллаб-қувватланувчи курдларни таъқиб қилишни тўхтатмагунга қадар Сурияни тарк этмаслиги ҳақидаги баёнотига қарамай, қўшинларни олиб чиқиш тўғрисидаги буйруқ кучда қолади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ОАВ АҚШ Суриядан қўшинларни олиб чиқиб кетишни бошламагани ҳақида хабар тарқатганди.
Мавзуга оид
23:09 / 05.10.2024
Гватемалада ўзбек мигрантлари контрабандаси билан шуғулланган полициячилар ҳибсга олинди
15:16 / 05.10.2024
Путин администрациясидан АҚШга қочган мулозим
11:10 / 05.10.2024
АҚШ Ямандаги ҳусийчилар нишонларига ракета зарбалари берди
09:50 / 05.10.2024