Жаҳон | 11:33 / 12.01.2019
13699
1 дақиқада ўқилади

АҚШдаги шатдаун тарихдаги энг узоғига айланди

Фото: Michael Reynolds/EPA-EFE

АҚШда федерал муассасалар ишининг тўхтаб қолиши мамлакат тарихидаги энг узунига айланди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

Шанбага ўтар тунда (Тошкент вақти билан соат 09:00) шатдауннинг 22-куни бошланди. Америка ҳукумати иши 2018 йил 22 декабрда тўхтаб қолганди.

21 кун давомийлигидаги шатдаун Билл Клинтон даврида содир бўлганди. Ўшанда у республикачилар томонидан таклиф этилган, тиббий таъминот, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва таълим дастурларига молиялаштиришни қисқартиришни назарда тутган бюджетга рози бўлмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШдаги шатдаун тарихдаги энг узоғи бўлиши мумкин экани хабар берилганди.

Федерал муассасалар ёпилиши эҳтимоли мавжуд бўлган, бюджетни тасдиқлаш схемаси 1976 йилдан қўлланила бошланди. Ўтган вақт ичида шатдаун 21 маротаба қайд этилди. Энг узоқ вақт давомида ҳукумат 1978 ва 1995-1996 йилларда ишламаган.

Мавзуга оид