Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пайариқ тумани ҳокими ҳам алмаштирилиши кутилмоқда
Кеча Халқ депутатлари Самарқанд вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтгани, унда Ўзбекистон Республикаси президенти Ш.Мирзиёев иштирок этгани, сессияда Самарқанд вилояти ҳокими лавозимига Э.Турдимов расман тасдиқлангани ҳақида хабар берган эдик.
Бугун Халқ депутатлари Пастдарғом туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди ва туман ҳокими ўз аризасига биноан вазифасидан озод этилган Баҳодир Саъдуллаев ўрнига вилоят ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари вазифасида фаолият кўрсатган Шунқор Худойбердиев туман ҳокими этиб тайинланди.
Айни пайтда Халқ депутатлари Пайариқ туман кенгашининг навбатдан ташқари сессиясига ҳам ҳозирлик кўрилмоқда.
Kun.uz манбаларининг хабарига кўра, сенатор, шу пайтгача туманга раҳбарлик қилиб келган Абдумўмин Суннатович Жўраев ўрнига янги ҳоким тайинланиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
18:20 / 06.07.2026
Самарқанд Марказий Осиёнинг «яшил шаҳар» намунасига айлантирилади
12:11 / 06.07.2026
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бошланмоқда
15:39 / 03.07.2026
Самарқандда темирйўл ўтказилган дамба ўпирилди
09:00 / 22.06.2026