Жаҳон | 08:01 / 12.01.2019
8717
1 дақиқада ўқилади

Ципрас Македония бош вазирини мамлакат номи ўзгаргани билан табриклади

Фото: AFP 2018 / Sakis Mitrolidis

Греция бош вазири Алексис Ципрас Македония ҳукумати раҳбари Зоран Заевни мамлакат номини ўзгартириш бўйича парламентда овоз бериш жараёни муваффақиятли ўтгани билан табриклади. Бу ҳақда ТАСС Греция ҳукумати раҳбарининг матбуот хизматига асосан хабар бермоқда.

Хабар қилинишича, Греция бош вазири Алексис Ципрас Зоран Заев билан телефон орқали мулоқот ўтказган ва «уни Преспа келишувига асосан конституцияни қайта кўриб чиқиш жараёни муваффақиятли якунлангани билан табриклаган».

Аввалроқ, Македония парламенти мамлакат номининг ўзгартирилишини маъқуллагани хабар берилганди.

Македония ўз номини НАТО ва Европа иттифоқига кириш учун ўзгартирди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид