Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда Европада қидирувда бўлган, катта миқдорда ўғрилик содир этган шахс қўлга олинди
Европада жиноят содир этиб, яшириниб юрган шахс Ўзбекистонда қўлга олинди. Бу ҳақда Интерполнинг Ўзбекистондаги миллий марказий бюроси хабар қилмоқда.
Македониянинг Интерпол миллий марказий бюроси маълумотларига асосан ҳамда Ўзбекистон Интерпол ММБ ходимларининг тезкор ҳаракатлари туфайли уюшган жиноий гуруҳ аъзоларидан бири бўлган, Европанинг бир қатор мамлакатларида катта миқдорда ўғрилик содир этган халқаро қидирувдаги жиноятчи ҳибсга олинди.
Интерпол каналлари орқали ташкил этилган ўзаро ҳамкорлик натижасида жиноятчи Ўзбекистонда аниқланди ва қўлга олинди.
Бугунги кунда, олиб борилган музокаралар ва олинган тезкор ахборотлар туфайли, халқаро қидирувда бўлган шахс содир этган жиноятларига суд олдида жавоб бериш учун македониялик ҳамкасбларга топширилди, дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
11:59 / 14.07.2026
“Айби тасдиқланмагач, қидирув бекор қилинди” – ИИВ “Равшан Золотой” бўйича изоҳ берди
10:37 / 07.07.2026
Тошкентда онлайн қимор учун машина ўғирлаган шахс қўлга олинди
08:50 / 07.07.2026
59 мамлакатда одам савдоси тармоқларига зарба берилди
20:20 / 21.06.2026