Спорт | 16:08 / 12.01.2019
16919
1 дақиқада ўқилади

Вадим Абрамов «Бунёдкор» бош мураббийи бўлди

Фото: KUN.UZ

«Бунёдкор» клуби раҳбарияти футболчилар ва ходимлар билан йиғилиш ўтказди. 

Унда бир қанча масалалар муҳокама этилди. Янги мавсумда клуб олдига қўйилган вазифалар, бажарилиши лозим бўлган ишлар, режалар билан таништирилгач, кун тартибидаги асосий масала – бош мураббий масаласи кўриб чиқилди.  

Клуб матбуот хизмати хабарига кўра, бош мураббийи этиб Вадим Абрамов тайинланди. Унга мураббийлар штабида Марат Мифтахутдинов ёрдамлашади.

Фото: UzPFL
Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид