Мексика ва АҚШ чегарасида ерости йўли топилди
Мексика ва АҚШнинг Аризона штати чегарасида ўн метрли ерости йўли топилди. Бу ҳақда The Hill нашри хабар берди.
Мексика ҳукумати мазкур ерости йўлидан икки мамлакат ўртасида гиёҳванд моддалар ва одамларни ўтказишда фойдаланилган деб тахмин қилмоқда. Нашрнинг қайд этишича, бу кейинги бир ой давомида аниқланган учинчи лаҳмдир.
Ўтган йилнинг августида гиёҳванд модда билан савдо қилувчилар фойдаланувчи ерости йўли Сан Луис шаҳрида топилганди. Ерости йўлига олиб тушадиган туйнук ташландиқ KFC ресторани ичида бўлган.
АҚШ президенти Дональд Трамп Мексика билан чегарада девор қуриш талаби билан чиққан бўлиб, конгрессда девор қурилиши учун маблағ ажратиш бўйича келишмовчиликлар бўлаётгани сабабли ҳукумат иши тўхтаб қолди – 22 декабрдан буён шатдаун давом этмоқда.
Мавзуга оид
23:09 / 05.10.2024
Гватемалада ўзбек мигрантлари контрабандаси билан шуғулланган полициячилар ҳибсга олинди
15:16 / 05.10.2024
Путин администрациясидан АҚШга қочган мулозим
11:10 / 05.10.2024
АҚШ Ямандаги ҳусийчилар нишонларига ракета зарбалари берди
09:50 / 05.10.2024